Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ноябрь 11, 2026. 19:50 • 2 дақ
• 73
ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дор билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Ўзбекистон–Покистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ШҲТ ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик.
Шунингдек, умумий минтақавий устувор вазифаларни илгари суриш, ўзаро манфаатли масалалар бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва мулоқотларни мунтазам давом эттириш муҳимлигини таъкидладик”.
“Дунё” АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси