Бахтиёр Саидов: Иорданиянинг Карак вилоятида содир этилган террорчилик ҳужумини Ўзбекистон қатъий қоралашини яна бир бор таъкидладик

Октябрь 28, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 129
Бахтиёр Саидов: Иорданиянинг Карак вилоятида содир этилган террорчилик ҳужумини Ўзбекистон қатъий қоралашини яна бир бор таъкидладик

ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иордания бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва муҳожирлар ишлари бўйича вазири Айман Сафади билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриантлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан телефон орқали мулоқот қилдик”, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм-каналида. – Иорданиянинг Карак вилоятида содир этилган террорчилик ҳужумини Ўзбекистон қатъий қоралашини яна бир бор таъкидладик. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, Иордания халқига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тиладик.

Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашиб, мавжуд муаммоларни сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этиш, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш муҳимлигини билдирдик.

Шунингдек ўқинг

Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашнинг янги имкониятларини муҳокама қилдик”.

“Дунё” АА архиви сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш