Ўзбекистон Омбудсмани Польшада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

Октябрь 14, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 94
Ўзбекистон Омбудсмани Польшада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди
Ўзбекистон Омбудсмани Польшада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди
Ўзбекистон Омбудсмани Польшада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди
Ўзбекистон Омбудсмани Польшада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

ВАРШАВА, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонасида Ўзбекистон Омбудсмани Феруза Эшматова ушбу давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамюртларимиз билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича Варшава конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Польшада бўлиб турибди.

Учрашув давомида ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларнинг ўқиш жараёнида ва кундалик ҳаётда дуч келаётган масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тизимидаги ислоҳотлар, Омбудсманнинг минтақавий вакилликлари фаолияти ҳамда фуқаролар мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқишга мўлжалланган махсус мобил илованинг имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Хорижда таълим олаётган ёшларга кўрсатилаётган кўмак ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг ватандошларимизга ёрдам беришдаги ўрни алоҳида қайд этилди. Иштирокчилар ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакат интеллектуал салоҳиятини халқаро миқёсда илгари суришдаги аҳамиятини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Очиқ мулоқот давомида талабалар виза ва вақтинчалик яшаш картаси (Karta pobytu)ни расмийлаштириш, “PESEL” идентификация рақамини олиш, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, фриланс ва етказиб бериш хизмати соҳасида ишлаш каби масалалар бўйича фикр алмашди.

Шу билан бирга, талабалар ўзбек тилини оммалаштириш ҳамда маданий-маърифий лойиҳаларни кенгайтириш бўйича ўз ташаббусларини билдирди. Элчихона вакиллари ва Омбудсман кўтарилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Дипломатлар талабаларга Польша қонунчилигига қатъий риоя қилиш, кибержиноятлар ва молиявий фирибгарликдан эҳтиёт бўлиш, ноқонуний миграция ва одам савдоси билан боғлиқ хатарларни инобатга олиш зарурлигини эслатди. Рухсат этилмаган оммавий тадбирларда иштирок этишнинг ҳуқуқий оқибатлари, бузғунчи ғоялардан ҳимояланиш ҳамда рақамли муҳитда шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида талабалар ўзларини қизиқтирган масалаларни очиқ муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш