Будапештда Ўзбекистон–Венгрия олий даражадаги сиёсий мулоқотини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Октябрь 14, 2026. 10:00 • 1 дақ
• 26
БУДАПЕШТ, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Президенти Администрациясининг фуқаролик ва халқаро алоқалар департаменти директори Дьёрдь Керекеш билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда томонлар олий даражадаги сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, таълим, маданият ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун мунтазам алоқаларни сақлаб туриш, амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мавжуд улкан салоҳиятдан самарали фойдаланиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Мазкур учрашув икки томонлама конструктив мулоқотни изчил давом эттириш ҳамда ўзаро манфаатли барча йўналишларда ўзбек-венгер ҳамкорлигини янада кенгайтиришга бўлган ўзаро интилишни яна бир бор тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси