Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Амман шаҳрига келди
Ноябрь 23, 2026. 22:00 • 52 сония
• 15
ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан бугун Иорданияга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакат ҳаво ҳудудида Ўзбекистон Президентининг самолётига Иордания Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.
Малика Алия номидаги халқаро аэропортда Президентимиз ва унинг рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Маликаси Рания ал-Абдулла, шаҳзода Ғозий ибн Муҳаммад ва рафиқаси кутиб олдилар.
Олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси