Ўзбекистон Президенти 15 май куни амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Май 14, 2026. 19:24 • 58 сония

5
Ўзбекистон Президенти 15 май куни амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

ТОШКЕНТ, 14 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 15 май куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Тадбир давомида кўп томонлама ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида ҳамда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва сунъий интеллектни амалда қўллаш борасида янада кенгайтириш хусусида сўз юритилади.

Шунингдек ўқинг

Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.

Тадбир якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш