Ўзбекистон Президенти Россия Президентини Давлат думасига сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан телефон орқали табриклади

Сентябрь 21, 2026. 17:55 • 58 сония

62
Ўзбекистон Президенти Россия Президентини Давлат думасига сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан телефон орқали табриклади

ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Россия етакчисини Давлат думасига сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклаб, парламентнинг янги таркибига самарали фаолият тилади.

Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари ҳамда Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини натижадор қилиб ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш