Римда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантаналари бўлиб ўтди

Сентябрь 21, 2026. 16:30 • 2 дақ

50
Римда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантаналари бўлиб ўтди
Римда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантаналари бўлиб ўтди
Римда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантаналари бўлиб ўтди

РИМ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Италияда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда ушбу давлатда истиқомат қилаётган ватандошлар, талабалар, мамлакат парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги, жамоат ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев мустақилликнинг тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритиб, мамлакат тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, у Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида мамлакатнинг халқаро майдондаги роли ортиб бораётгани ҳақида фикр билдирди.

Ўзбекистон–Италия муносабатларининг ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Сўнгги йилларда амалий ҳамкорлик нафақат сиёсий, балки савдо, инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва маданият соҳаларида ҳам кенгайиб бормоқда.

Шунингдек ўқинг

Италиядаги Ўзбек маданият маркази раҳбари Камила Қирғизова Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилаётганини таъкидлади. У Ўзбекистондаги ўзгаришлар Италия кенг жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотаётганини эътироф этди.

Италиянинг Осиё бўйича институти бош котиби Доменико Палмиэри сўнгги ўн йилликда Ўзбекистонда рўй берган сезиларли ўзгаришлар ҳақида сўз юритиб, италияликлар ўзбек миллий маданияти ва адабий меросига алоҳида эътибор беришини қайд этди.

Маданий дастур доирасида ўзбек миллий куй-қўшиқлари янгради, меҳмонлар миллий рақслардан баҳраманд бўлиб, палов, кабоб, сомса, чучвара каби ўзбек миллий таомларини татиб кўрди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш