Тожикистон лола ва бойчечакни миллий гул деб эълон қилди
Октябрь 21, 2026. 17:00 • 54 сония
• 42
ДУШАНБЕ, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон лола ва сиёҳгуш (бойчечак)ни мамлакатнинг миллий гуллари деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳужжатга кўра, ҳукумат ушбу гулларни миллий ва халқаро тадбирларда оммалаштириш чораларини кўриши лозим.
“Ховар” миллий ахборот агентлигининг таъкидлашича, лола ва сиёҳгуш тожик маданияти, адабиёти ва анъаналарида, жумладан, Наврўз байрами билан боғлиқ удумларда алоҳида ўрин тутади. Бойчечак баҳор келишини, лола эса халқнинг гўзаллиги, ор-номуси ва қадр-қимматини ифодалайди.
Мазкур ташаббус, маданий меросни асраб-авайлаш, ноёб ўсимлик турларини муҳофаза қилиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва миллий ўзликни мустаҳкамлашга қаратилган.
“Avesta” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси