“The Fintech Times”: Ўзбекистон Марказий Осиё финтех бозоридаги мавқеини кенгайтирмоқда

Сентябрь 08, 2026. 18:00 • 2 дақ

109
“The Fintech Times”: Ўзбекистон Марказий Осиё финтех бозоридаги мавқеини кенгайтирмоқда

ЛОНДОН, 8 сентябрь. /“Дунё” АА/. 2026 йилда Ўзбекистон 2026–2030 йилларга мўлжалланган финтех (молиявий технологиялар)ни ривожлантириш миллий стратегиясини имзолади ва финтех-стартапларга 1 миллиард доллар хорижий сармоя жалб этишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Британиянинг “The Fintech Times” газетасига таяниб.

Мақолада қайд этилишича, рақамли трансформацияга “Click” ва “Payme” тўлов хизматлари асос бўлди. Янги босқичнинг энг ёрқин намунаси эса электрон тижорат, рақамли банкинг ва кредитлашни ўзида бирлаштирган “Uzum”дир.

Март ойида компания 2,3 миллиард долларга баҳоланиб, 130 миллион доллардан ортиқ сармоя жалб қилди. Кейинроқ Евроосиё тараққиёт банки билан 70 миллион доллар кредит ажратиш тўғрисида келишув имзолади.

Шунингдек ўқинг

Нашрда ёзилишича, Ўзбекистон 2030 йилга бориб финтех-компаниялар сонини камида 200 тага етказишни кутмоқда. 2026 йил сентябрь ойида очиқ банкинг тизимини жорий этиш режалаштирилган бўлиб, у финтех-компанияларга мижозларнинг молиявий маълумотларидан уларнинг розилиги билан фойдаланиш имконини беради.

Шу билан бирга, молиявий қамров долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакат вояга етган аҳолисининг 60,7 фоизи банк ҳисобварағига эга бўлган.

Ўзбекистон келгусидаги рақамлаштириш ва ислоҳотлар ҳисобига Тошкентнинг Марказий Осиёдаги асосий финтех марказларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга умид қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш