Португалиялик мутахассис Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғига раҳбар бўлди

Сентябрь 08, 2026. 16:00 • 2 дақ

80
Португалиялик мутахассис Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғига раҳбар бўлди

ВАРШАВА, 8 сентябрь. /“Дунё” АА/. Польшада 30 йил профессионал фаолият юритган португалиялик Педро Мартинё Ўзбекистоннинг “Korzinka” савдо тармоғи бош директори этиб тайинланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Польшанинг “xyz.pl” порталига таяниб.

Аввал “Eurocash” гуруҳи бошқаруви аъзоси бўлган ва “Frisco” компаниясига вақтинчалик раҳбарлик қилган Педро Мартинё Тошкентга кўчиб ўтиб, 2 сентябрдан янги лавозимда иш бошлади.

У Ўзбекистоннинг иқтисодиёти жадал ривожланаётгани, аҳолиси ёш ва ўсиб бораётгани ҳамда истеъмолчилар талаби ортиб бораётганини қайд этиб, мамлакатни дунёнинг энг жозибадор ривожланаётган бозорларидан бири деб атади. Унинг сўзларига кўра, мамлакат тараққиёти унга 1990 йиллардаги Польшани эслатади.

Шунингдек ўқинг

“Korzinka” асосчиси ва кўпчилик акциялар эгаси Зафар Ҳошимов Педро Мартинёнинг тез ўсаётган бозорларда чакана савдо компанияларини ривожлантириш борасидаги 30 йилдан ортиқ тажрибаси тармоқ тараққиётининг кейинги босқичи учун муҳим омил бўлишини таъкидлади.

1996 йилда ташкил этилган “Korzinka” бугунги кунда Ўзбекистоннинг етакчи супермаркетлар тармоқларидан бири саналади ва 16 мингга яқин ходимга эга. Компания супермаркетлар, кичик форматдаги дўконлар ва “Korzinka Go” электрон тижорат платформасини ривожлантирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш