Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари Беларуснинг йирик саноат корхонасида тажриба алмашдилар

Ноябрь 27, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 50
Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари Беларуснинг йирик саноат корхонасида тажриба алмашдилар
Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари Беларуснинг йирик саноат корхонасида тажриба алмашдилар
Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари Беларуснинг йирик саноат корхонасида тажриба алмашдилар

МИНСК, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг тиббиёт мутахассисларидан иборат делегацияси Беларуснинг етакчи саноат корхоналаридан бири — “КРИОН” очиқ акциядорлик жамиятида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Танишув экскурсияси давомида корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, замонавий технологик жараёнлар, шунингдек, тайёр маҳсулотларни қадоқлаш ва етказиб бериш тизими ҳақида батафсил маълумот берилди. Мутахассислар ишлаб чиқариш цехларини кўздан кечириб, корхонада амал қилаётган халқаро талабларга жавоб берувчи қатъий техника хавфсизлиги стандартлари ва маҳсулот сифатини назорат қилиш тизимини батафсил ўрганди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув доирасида корхонанинг соғлиқни сақлаш муассасаларини ҳаётий муҳим тиббий газлар билан узлуксиз ва ишончли таъминлашдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон делегацияси аъзолари “КРИОН” ОАЖнинг тиббиёт соҳаси эҳтиёжларини қондириш борасидаги тажрибасини юқори баҳолади.

Қайд этилишича, мазкур ташриф ўзбекистонлик мутахассисларга нафақат корхонанинг йирик ишлаб чиқариш қувватлари фаолияти билан танишиш, балки соғлиқни сақлаш тизимида тиббий газлардан самарали фойдаланиш масалаларини чуқурроқ ўрганиш ҳамда соҳа ривожи учун бундай корхоналарнинг стратегик аҳамиятини яққол баҳолаш имконини берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш