Ўзбекистон Президенти шарафига Амман шаҳрида расмий қабул маросими ўтказилди

Ноябрь 24, 2026. 00:25 • 46 сония

• 15
Ўзбекистон Президенти шарафига Амман шаҳрида расмий қабул маросими ўтказилди

ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Амман шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн томонидан бугун расмий қабул маросими уюштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти ва рафиқасини Иордания Подшоҳи ва Маликаси самимий қарши олдилар.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.

Давлатлар мадҳияси янгради. Биргаликда суратга тушилди.

Тадбирда Иордания ҳукмрон оиласи аъзолари ва юқори мартабали давлат арбоблари ҳам иштирок этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш