Logo

Кўксарой қароргоҳида Тожикистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Март 26, 2026. 15:51 • 49 сония

74
Кўксарой қароргоҳида Тожикистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

ТОШКЕНТ, 26 март. /“Дунё” АА/. Кўксарой қароргоҳида бугун мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Тожикистон мадҳиялари янгради.

Шунингдек ўқинг

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг музокаралари бошланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш