Logo

Дипломатлар ўзбек талабаларини Россия қонунчилигига риоя қилишга чақирди

Март 26, 2026. 15:39 • 55 сония

71
Дипломатлар ўзбек талабаларини Россия қонунчилигига риоя қилишга чақирди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 26 март. /“Дунё” АА/. Санкт-Петербург шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандош талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Юртимизнинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси дипломатлари учрашувда ватандошларга Россия қонунчилигига қатъий риоя қилиш, жумладан, тегишли рухсатномаларсиз иш фаолияти билан шуғулланмаслик, диний экстремизм ва терроризм ғояларига қарши туриш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига мутлақо аралашмаслик лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, ёшлар турли фирибгарлик схемалари ва ноқонуний молиявий операцияларга нисбатан ҳушёр бўлишга чақирилди. Шу билан бирга, миллатчилик ғояларини тарғиб қилувчи ташкилотлар билан алоқалар ўрнатмаслик зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Талабаларга ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатларда Ўзбекистон бош консулхонасига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатилди.

Йиғилиш давомида талабалар маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган ўз ташаббусларини билдиришди. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш