Сиэтлда 400 нафардан ортиқ ватандош иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди

Сентябрь 14, 2026. 15:30 • 2 дақ

107

СИЭТЛ, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ҳамда “Сиэтл–Тошкент” биродарлашган шаҳарлар ассоциацияси ҳамкорлигида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тантанали учрашувда Вашингтон штати ва АҚШнинг Тинч океани шимоли-ғарбий қисмидаги бошқа ҳудудларда истиқомат қилувчи 400 нафардан ортиқ ватандошимиз ҳамда Марказий Осиё диаспоралари вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг тантанали қисми Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов ва “Халқлар дўстлиги” ансамбли ижросидаги мамлакатимиз давлат мадҳияси билан бошланди.

Учрашув давомида байрамнинг тарихий аҳамияти, сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек ўқинг

Ватандошларимиз Сиэтлда Бош консулхона фаолияти йўлга қўйилганини мамнуният билан қарши олиб, бу воқеани мамлакат раҳбариятининг хориждаги фуқароларга ғамхўрлигининг амалий ифодаси дея атади.

Диаспора вакиллари янги дипломатик ваколатхона миллий маданиятни асраб-авайлаш ҳамда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги инсонпарварлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим таянч бўлишини қайд этди.

Иштирокчилар маданий-маърифий тадбирларни мунтазам ўтказиш ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш