Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантанали нишонланди

Сентябрь 14, 2026. 11:30 • 3 дақ

138
Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантанали нишонланди
Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантанали нишонланди
Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантанали нишонланди
Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантанали нишонланди
Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантанали нишонланди
Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантанали нишонланди
Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантанали нишонланди
Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги тантанали нишонланди

БЕРЛИН, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Германия давлат ва парламент доиралари, бизнес, фан, жамоатчилик ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов ўз қутлов сўзида мамлакатимизнинг 35 йиллик тараққиёти сарҳисоби ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. У, шунингдек, икки томонлама муносабатлар янги босқичга кўтарилганини ва савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, таълим ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларини қамраб олаётганини таъкидлади.

Тадбирнинг фахрий меҳмони – Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича давлат вазири Гюнтер Крихбаум Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатига юқори баҳо берди.

— Ушбу жараёнлар Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда, — деди у.

Вазир, шунингдек, Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг 2026 йил июнь ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини қайд этиб, икки томонлама муносабатларнинг юқори даражасини алоҳида таъкидлади. У иқтисодиёт, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратди.

Қабул маросими доирасида Янги Ўзбекистоннинг ислоҳотлари ва тараққиёт устуворликларига бағишланган “Шавкат Мирзиёев: Мен ҳаётимни халқимга бағишлайман!” номли немис тилидаги махсус нашр тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек ўқинг

Маданий дастурдан таниқли ўзбек пианиночиси Элеонора Котлибулатова ҳамда скрипкачи Михаэль Левин ижросидаги концерт, миллий рақслар ҳамда мусаввирлар Жўра Асран ва Дмитрий Султановнинг кўргазмалари ўрин олди.

Илгари Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесида иштирок этган немис мусаввири ва ёзувчиси, Пруссия принцессаси Сибилла (Кречмер) байрам кечаси таассуротлари билан ўртоқлашди ва Ўзбекистон мустақиллиги юбилейига бағишланган бўлажак кўргазма ҳақида сўзлаб берди.

— Бу йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган кўргазмада ҳамкасбим билан биргаликда юртдошларингиз ва мамлакатингизга бағишланган асарларимизни тақдим этиш мен учун катта шарафдир. Ушбу кўргазма доирасида саккиз йил олдин Тошкентда бўлиб ўтган кўргазмада намойиш этилган фотосуратларни ҳам тақдим этамиз. Бугунги кунда Ўзбекистон эришган тараққиёт таҳсинга лойиқ. Ушбу муваффақият билан чин қалбимдан табриклайман! — деди у.

Ўзбекистонда сайловларда кузатувчи сифатида қатнашган Байройт шаҳар кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Брайтцманн мамлакатимиз ҳақидаги самимий таассуротлари билан ўртоқлашди:

— Уч йил олдин Ўзбекистонда бўлиб, ушбу гўзал мамлакатни дарҳол ёқтириб қолгандим. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётганини кўриш менда ҳар сафар ҳайрат ва ҳавас уйғотади.

У, шунингдек, Бавария ва Ўзбекистон ҳамкорлик жамиятининг ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш ҳамда Германияда Ўзбекистонни кенг тарғиб қилишга қаратилган фаолиятини қайд этди.

— Германияда Ўзбекистонга ва унинг халқига самимий ва очиқ муносабатда бўлган одамлар жуда кўп, — деди сиёсатчи. — Ишончим комилки, Ўзбекистон ва унинг халқи билан яқиндан танишиш уларнинг ушбу мамлакат ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади. Ўзбекистоннинг танилиш даражасини оширишга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан жуда мамнунмиз.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш