Сиэтл шаҳридаги “Тошкент” боғида ободонлаштириш ҳашари бўлиб ўтди
Сентябрь 29, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 76СИЭТЛ, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. Сиэтл шаҳарида ушбу шаҳрда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида “Тошкент” боғи ҳудудини ободонлаштириш бўйича ҳашар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Тошкент” боғи Тошкент ва Сиэтл шаҳарлари ўртасида ўрнатилган қардошлик муносабатларининг амалий ифодаси сифатида 1974 йилда барпо этилган. Бу йил боғ ташкил этилганига 52 йил бўлди.
Ярим асрдан ортиқ вақт мобайнида мазкур маскан Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатлар, маданиятлараро мулоқот ҳамда шаҳарлар ўртасидаги қардошлик алоқаларининг рамзларидан бири бўлиб келмоқда.
Тадбир доирасида ватандошлар ва Америкалик ҳамкорлар билан “Тошкент” боғининг тарихий ҳамда рамзий аҳамиятини янада бойитиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, боғ ҳудудида Тошкент ва Сиэтл шаҳарлари ўртасидаги қардошлик муносабатлари тарихи ҳақида батафсил маълумот берувчи қўшимча ахборот стендини ўрнатиш, тарихий суратлар ва архив материаллари кўргазмасини ташкил этиш, шунингдек, боғнинг яратилиши ва унинг ҳудудида ўтказилган энг муҳим тадбирларга бағишланган ахборот материалларини тайёрлаш бўйича таклифлар билдирилди.
Бу каби учрашувлар чет элда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва АҚШ жамоатчилиги ўртасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси





