Ватандошимиз Швецияда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги халқаро платформага асос солди

Сентябрь 17, 2026. 10:30 • 2 дақ

213
Ватандошимиз Швецияда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги халқаро платформага асос солди

ЛУНД, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Швециянинг Лунд шаҳрида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Woman World Global Sweden” (WWG Sweden) ташкилотининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тантанали маросимда Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов, Лунд университети вакиллари ва профессор-ўқитувчилари, олимлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, экспертлар ҳамда турли мамлакатлардан келган меҳмонлар иштирок этди.

WWG Sweden асосчиси ва раҳбари Озода Исломова ушбу ташкилот нафақат хотин-қизлар учун янги имкониятлар яратиш, балки турли мамлакатлар аёллари, академик доиралар, фуқаролик жамияти институтлари ва профессионал ҳамжамиятлар ўртасида мустаҳкам халқаро алоқаларни шакллантиришни мақсад қилганини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

— Бугун биз шунчаки бир ташкилот эшикларини очаётганимиз йўқ. Биз аёллар овози янада баландроқ янграйдиган, уларнинг таълим олиш, иқтисодий имкониятлари ва қарорлар қабул қилиш жараёнларидаги иштироки кенгаядиган келажак учун янги имкониятлар эшигини очмоқдамиз, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Туркияда тўпланган амалий тажриба, шу жумладан миграция ва транснациональ ҳаёт тажрибасига эга бўлган аёлларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий масалалари билан ишлаш тажрибаси WWG Sweden халқаро фаолиятини ривожлантириш учун муҳим асос бўлди.

WWG Sweden ушбу тажрибани Швециянинг академик ва институционал имкониятлари билан бирлаштиришни ҳамда Швеция, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, шунингдек, халқаро даражада қўшма ташаббус ва лойиҳаларни ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш