Иорданияда Ўзбекистон “Савдо уйи”ни очиш режалаштирилмоқда

Сентябрь 10, 2026. 18:00 • 2 дақ

26
Иорданияда Ўзбекистон “Савдо уйи”ни очиш режалаштирилмоқда

АММОН, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси ва Иорданиянинг “Zarhat” компанияси ўртасида онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Иордания ва Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларига экспорт қилиш, Аммон шаҳрида Ўзбекистон “Савдо уйи”ни очиш ҳамда ўзаро манфаатли инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Мулоқот чоғида иштирокчилар юртимизда ишлаб чиқарилаётган қуруқ мевалар, ёнғоқ, ширинлик, қандолат ва тўқимачилик маҳсулотлари, заргарлик буюмлари ҳамда уй-рўзғор техникасини Иордания бозорига етказиб бериш имкониятини ўрганиш ва экспорт шартномаларини шакллантириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.

Шунингдек ўқинг

Экспорт қилинадиган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар, буюртма ҳажмлари, нархлар, қадоқлаш, араб тилидаги маркировка, сертификатлаштириш, логистика ва тўлов шартлари бўйича тегишли ишларни давом эттириш белгиланди.

Ўзбекистон “Савдо уйи”ни ташкил этиш юзасидан ташкилий-молиявий шартларни ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш