БААнинг қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги етакчи компанияси V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади
Май 13, 2026. 09:25 • 2 дақ
• 3
АБУ-ДАБИ, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев БААнинг қайта тикланувчи энергия йўналишида фаолият юритувчи йирик давлат компанияси – “Masdar” бош директори Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва “Masdar” ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида компанияга ташрифидан сўнг фаоллашгани таъкидланди.
“Masdar” раҳбарининг айтишича, у Ўзбекистон билан шериклик ривожини юқори баҳолайди ва ҳамкорликнинг бугунги ҳолатидан мамнунлигини билдирди. Шунингдек, у компаниянинг “Янги Ўзбекистон”ни барпо этишда иштирок этишдан манфаатдор эканини қайд этди.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда “Masdar” Осиёнинг тўққизта мамлакатида умумий ўрнатилган қуввати 3 ГВт бўлган лойиҳаларни амалга ошираётгани маълум қилинди. Компания 2030 йилгача лойиҳалар портфелини 6 ГВтгача кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Учрашув якунида “Masdar” компанияси вакиллари шу йилнинг 12–14 май кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтаётган “Energy Week” ҳафталигида ҳамда июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга тайёр эканини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Буюк Британиянинг етакчи банки Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр



