Пекиндан муносабат: Боку форумида Ўзбекистоннинг барқарор шаҳарсозлик сиёсати юқори баҳоланди
Май 19, 2026. 18:45 • 2 дақ
• 68
ПЕКИН, 19 май /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Diplomat” журнали бош муҳаррири Жэн Донпин “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 17–18 май кунлари Боку шаҳрига амалий ташрифи ҳамда Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларидаги иштироки хусусида ўз муносабатини билдирди:
– Хитойда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқ фаровонлиги ва манфаатларига юксак эътибор қаратаётгани яхши маълум. Янгиланган Конституция ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида инсон қадри ва халқ манфаати устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилгани бежиз эмас.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон етакчисининг Боку форумидаги иштирокини урбанизация соҳасидаги илғор халқаро тажрибани ўрганиш, фикр ва тажриба алмашиш ҳамда уларни кейинчалик мамлакат ҳудудларида самарали жорий этишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳолаймиз.
Бугунги кунда Ўзбекистон шаҳарлари йил сайин замонавий қиёфа касб этиб, янги инфратузилма ва меъморий ечимлар тарихий мерос билан уйғунлашиб бораётганини кўриш мумкин. Айниқса, халқаро анжуманлар марказига айланган Самарқанд бунга яққол мисол бўла олади. Бу ўзгаришлар мамлакатда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир.
Дунёнинг кўплаб давлатларида демографик пасайиш кузатилаётган бир шароитда Ўзбекистон аҳолисининг ҳар йили қарийб бир миллион кишига кўпайиб бораётгани диққатга сазовор. Бу эса нафақат янги уй-жойлар қуриш, балки барқарор, хавфсиз ва инклюзив шаҳарлар барпо этиш вазифасини ҳам янада долзарблаштирмоқда.
Шу билан бирга, мазкур форумда Хитой томонидан Си Цзиньпиннинг махсус вакили сифатида ХХП Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Чжан Гоцин иштирок этгани ҳам Бокудаги анжуманнинг халқаро аҳамияти юксак эканини кўрсатади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Давлат раҳбарининг 2025 йилдаги фаолиятига оид “Юрт қайғусида 365 кун” китоби нашр қилинди

Киевдан муносабат: Туркистон саммитида Ўзбекистон билдирган ташаббуслар ТДТ интеграциясини янада юксалтиради

Германиядан муносабат: ТДТ Евроосиёда муҳим геоиқтисодий ҳамкорлик платформасига айланмоқда

