Варшавада Ўзбекистон–Польша саноат кооперацияси бўйича музокаралар ўтказилди

Май 19, 2026. 19:18 • 2 дақ

27
Варшавада Ўзбекистон–Польша саноат кооперацияси бўйича музокаралар ўтказилди
Варшавада Ўзбекистон–Польша саноат кооперацияси бўйича музокаралар ўтказилди
Варшавада Ўзбекистон–Польша саноат кооперацияси бўйича музокаралар ўтказилди
Варшавада Ўзбекистон–Польша саноат кооперацияси бўйича музокаралар ўтказилди

ВАРШАВА, 19 май. /“Дунё” АА/. Қўқон ва Навоий эркин иқтисодий зоналари делегациясининг Польшага ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган хизмат сафарида Польша ҳукумати ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Делегация вакиллари Люблин воеводлиги маршали ўринбосари Марек Войцеховский, Люблин Савдо-саноат палатаси президенти Дариуш Едлин, Лодзь ЭИЗ вице-президенти Михал Собчак, Лодзь воеводалиги маршали идораси вакили Милош Возняк, “PTAK Expo” кўргазма мажмуасининг халқаро йўналиши раҳбари Адам Щибур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон маҳсулотларини Польша ва Европа Иттифоқи бозорларига экспорт қилишни кенгайтириш, Қўқон ва Навоий эркин иқтисодий зоналари (ЭИЗ)га Польша компанияларини жалб қилиш, шунингдек, саноат кооперацияси ва қўшма инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар давомида қатор келишувларга эришилди. Келишувларга кўра, Люблин Савдо-саноат палатаси ва “UZE Export-Import” ўртасида Ўзбекистон маҳсулотларини Польша бозорига олиб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилиш, “Wschodni Klaster ICT” иштирокида ЭИЗ корхоналарига рақамли ечимларни жорий этиш, Лодзь ЭИЗ билан ҳамкорликда Қўқон ЭИЗга Польша компанияларини жалб қилиш масалалари назарда тутилган.

Бундан ташқари, томонлар “Ptak Wholesale Centre”, “Pako Lorente”, “WALL” ва “Boogie” компаниялари иштирокида Ўзбекистондан Польша ва Европа Иттифоқи бозорларига тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда “AC S.A.” компанияси билан биргаликда “Қўқон” ЭИЗда “LPG/CNG” ускуналари ва автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича келишиб олди.

Шунингдек, “PROMOSTAL”, “INTERTECH” ва “SaMASZ” компаниялари томонидан Ўзбекистонга металлургия конструкциялари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш