Ўзбекистоннинг 7 та олий таълим муассасаси "Impact Rankings – 2024" халқаро рейтингида дунё миқёсида топ-1000 таликдан жой олди
Июнь 13, 2024. 17:19 • 2 дақ
• 1020
БАНГКОК, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Шу йил 10-13 июнь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида "Times Higher Education" халқаро рейтинг ташкилоти томонидан БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган "Глобал барқарор ривожланиш конгресси" ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур анжуманда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг етакчи олий таълим муассасалари масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Тадбир доирасида Ўзбекистон олий таълим муассасалари фаолиятига бағишлаган махсус павильон ташкил этилди.
Конгрессда "Times Higher Education" халқаро рейтинг ташкилоти томонидан "Impact Rankings – 2024" натижалари эълон қилинди.
Эътиборлиси, мазкур рўйхатда Ўзбекистоннинг 53 та олий таълим муассасаси қайд этилган. Улардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (301 – 400-ўрин), Тошкент давлат юридик университети (401–600-ўрин), Ўзбекистон Миллий университети (601–800-ўрин), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети (601–800-ўрин), Самарқанд давлат университети (801–1000-ўрин), Тошкент давлат техника университети (801–1000-ўрин) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (801–1000-ўрин) топ-1000 таликдан жой олди. Шунингдек, рейтингда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети гендер тенглик кўрсаткичи бўйича дунёда 10-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига қаратилган муҳокамалар, олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда нуфузли хорижий университетлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади