Бахтиёр Саидов: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда

Ноябрь 19, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 39
Бахтиёр Саидов: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири, шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд Ҳазрати Олийлари билан телефон орқали самимий мулоқот қилдик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ишонч ва дўстликка асосланган муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдик. Мамлакатларимизнинг тараққиёт ва фаровонликка бўлган умумий интилишлари ҳамкорлигимизга мустаҳкам замин яратмоқда.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, бўлажак ташрифлар ва қўшма тадбирлар режасини кўриб чиқдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашиб, мавжуд кескинликни дипломатик воситалар орқали бартараф этиш ва томонлар ўртасидаги мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидладик.

Кўп қиррали шериклигимизни янада мустаҳкамлаш ва уни янги амалий мазмун билан бойитиш борасидаги қатъий интилишимизни таъкидладик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш