Ўзбекистонда 21 миллиондан зиёд аҳоли меҳнатга лаёқатли ёшда
Август 15, 2025. 12:10 • 47 сония
• 804
ТОШКЕНТ, 15 август. /"Дунё" АА/. 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37,9 миллион кишини ташкил этмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, улардан 12,2 миллион киши (32,2 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 21,2 миллион киши (56 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшда ва 4,5 миллион киши (11,8 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан каттадир.
Экспертларнинг таъкидлашича, меҳнатга лаёқатли аҳолининг юқори улуши мамлакат учун "демографик бонус" бўлиб, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун муҳим манба ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
2027 йилги Давлат бюджети ҳам ижтимоий йўналтирилган бўлади
Президент•Ноябрь 13, 2026. 20:31
Вашингтонда Оқ уйдан бир ярим километр нарида отишма содир бўлди
Факт•Ноябрь 13, 2026. 22:00
АҚШ, Хитой ва Россия президентлари келаси ҳафта Хитойнинг Шеньчжень шаҳрида учрашиши мумкин
Факт•Ноябрь 13, 2026. 21:00
Москвадан муносабат: COP31 Ўзбекистоннинг экологик ва инвестициявий ташаббусларини илгари суриш майдонига айланди
Долзарб•Ноябрь 13, 2026. 20:30
Барчаси