Ўзбекистон элчиси БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳузурида аккредитациядан ўтди
Март 20, 2024. 10:41 • 2 дақ
• 1282
МАДРИД, 20 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов БМТ Туризм (UN Tourism) Бош котиби Зураб Пололикашвилига ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

БМТ Туризмнинг Мадриддаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон билан мазкур ташкилот ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
UN Tourism Бош котиби 2023 йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ташкилот Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини юқори савияда ўтказгани учун Ўзбекистон раҳбариятига яна бир бор миннатдорлик билдирди. Мазкур сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
Зураб Пололикашвили, шунингдек, Ўзбекистон UN Tourismнинг энг фаол аъзоси эканлигини, мазкур тузилма республика билан ҳамкорликда энг кўп лойиҳаларни амалга ошираётганини таъкидлади.
Ташкилот раҳбарининг айтишича, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан "2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюцияси қабул қилингани юксак эътирофга сазовор.
Учрашув якунда UN Tourism Бош котиби ушбу резолюция муваффақиятли амалга оширилишига ҳамда барқарор ва яшовчан туризмни ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга оширишда барча давлатларнинг фаол иштирокига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Фаррух Турсунов 2023 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон элчиси сифатида Мадридга ташриф буюрди ва 12 декабрь куни Испания ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Маълумот учун: 2024 йил 24 январда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) ребрендинг ўтказиб, ўз номини расман БМТ Туризмга (UN Tourism) ўзгартирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди