Logo

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қатарга жўнаб кетди

Ноябрь 03, 2025. 19:29 • 23 сония

191
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қатарга жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Доҳа шаҳрида Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.

Шунингдек, олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш