Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Душанбега келди
Октябрь 09, 2025. 16:12 • 24 сония
• 223
ТОШКЕНТ, 9 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун амалий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммитда ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди