Logo

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга келди

Октябрь 06, 2025. 19:45 • 26 сония

120
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга келди

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, Габала халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли, Габала тумани ижро ҳокимияти раҳбари Сабуҳи Абдуллаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари эртага, 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг расмий тадбирларида иштирок этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш