Logo

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди

Октябрь 09, 2025. 15:46 • 27 сония

191
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 9 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси 9-10 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Тадбирлар кун тартибидан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш