Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони инвестициялар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Октябрь 15, 2025. 15:02 • 2 дақ
• 224
ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли делегация бош
чилигида мамлакатимизга ташриф буюрган Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида олий мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали ҳамкорлиги ва кенг кўламли шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Самарали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Барча даражадаги алоқалар фаоллашди. Ўзаро савдо ҳажми, тўғридан-тўғри инвестициялар ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда. Икки давлат ўртасидаги авиақатновлар кўпайди.
Қўшма лойиҳалар портфели 27 миллиард долларга етди. "ACWA Power" компанияси билан энергетика соҳасида 15 миллиард долларлик қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Куни кеча Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларининг самарали натижалари, улар доирасида янги битим ва шартномалар имзолангани юксак баҳоланди.
"Яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кўчмас мулк, мамлакатимиз ҳудудларида инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳа ва ташаббусларни тез фурсатда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди