Logo

Финляндия Президенти 29 октябрь – 1 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Октябрь 29, 2025. 12:47 • 45 сония

115
Финляндия Президенти 29 октябрь – 1 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Финляндия Президенти Александр Стубб 29 октябрь – 1 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Финляндия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, экология, кимё, энергетика, рақамлаштириш, тоғ-кон саноати ва бошқа инновацион тармоқларда кооперацияни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилади.

Меҳнат миграцияси, маданият, таълим тизимига илғор технологияларни жорий этиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, кўп томонлама тузилмаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш