Ўзбекистон Президенти Белгияга расмий ташрифини якунлади
Октябрь 25, 2025. 06:55 • 47 сония
• 68
ТОШКEНТ, 24-октябр. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Белгияга расмий ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Брюссел шаҳрида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен ҳамда Белгияликлар Қироли Филипп билан самарали музокаралар ўтказди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битимни имзолаш маросимида ҳам иштирок этди. Ушбу ҳужжат ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва инвестиция соҳаларида кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги, кенг қамровли ҳуқуқий асос яратади.
Давлатимиз раҳбари Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказиб, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ташриф давомида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Европа Иттифоқи билан икки томонлама музокаралар якунлангани ҳам маълум қилинди.
Дастурдаги тадбирлар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди