Logo

Ўзбекистон Президенти Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Июнь 12, 2025. 17:10 • 50 сония

48
Ўзбекистон Президенти Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига ҳамдардлик билдирди

ТОШКЕНТ, 12 июнь. /"Дунё"/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг telegram-каналида эълон қилинган маълумотга асосланиб.

"Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", – дейилади хабарда.


Ҳиндистон матбуотига кўра, бортида 244 киши бўлган "Air India" авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти бугун Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги Аҳмадобод шаҳри аэропортида ҳавога кўтарилаётганда ҳалокатга учраган. "Boeing 787-8 Dreamliner" самолёти "AI 171" рейси билан Лондонга учаётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида Ҳиндистон, Буюк Британия, Канада ва Португалия фуқаролари бўлган.


"Аssociated Press" олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш