Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Декабрь 18, 2025. 12:15 • 48 сония
• 137
ОСЛО, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон юқори тўлов қобилияти билан ажралиб турадиган Скандинавия мамлакатлари сайёҳлари учун тобора жозибадор масканга айланиб бормоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Туризм инфратузилмасининг ривожланиши ва соҳадаги ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон Европанинг кўплаб мамлакатларини ўзига жалб этмоқда. Жумладан, юқори тўлов қобилияти билан ажралиб турадиган скандинавиялик саёҳатчилар сони тобора ортиб бораяпти.
Норвегия фуқаролари учун ҳам юртимизга саёҳат қилиши учун кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги пайтларда ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими барқарор ўсиб бормоқда.
Яқинда Норвегиянинг етакчи туроператорларидан бири “Elite Travel” Ўзбекистонга премиум тоифадаги янги “Ипак йўли хазиналари” турини бошлаганини эълон қилди. Пакет Ўзбекистон бўйлаб элита гуруҳ саёҳатидан иборат бўлиб, маданий туризм ихлосмандларини норвегиялик журналист Мортен Странд ҳамроҳлигида Ипак йўлининг афсонавий шаҳарлари – Тошкент, Самарқанд ва Бухорони кашф этишга таклиф қилади.
Тўпламга мамлакатимизда жойлашган ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган машҳур обидалар, тарихий-маданий қадамжолар, гастрономик кашфиёт ва маҳаллий анъаналар киритилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди