Logo

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари Доҳа шаҳрида стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ноябрь 04, 2025. 13:33 • 47 сония

163
Ўзбекистон ва Қатар етакчилари Доҳа шаҳрида стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /"Дунё" АА/. Доҳа шаҳрига амалий ташриф доирасида бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон–Қатар стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қатар Амирини Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммити тадбирларининг муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

Турли даражаларда самарали мулоқот ва алмашинувлар олиб борилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 45 фоизга ошди. Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Парламентлараро ва маданий-гуманитар алоқалар ривожланмоқда.

"Яшил" энергетика, транспорт, геология, тўқимачилик, туризм, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш