Logo

Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари қўшма концертда иштирок этдилар

Июнь 24, 2025. 22:28 • 30 сония

92
Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари қўшма концертда иштирок этдилар

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқалари билан биргаликда 24 июнь куни икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчиларининг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли халқларимиз янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар кенг қамровли шериклик даражасига кўтарилди.

Қўшма концерт Ўзбекистон–Мўғулистон дўстлиги ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларда янги босқич бошланганининг навбатдаги ифодаси бўлди.

Истеъдодли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларда маданиятларимизнинг бойлиги, ранг-баранглиги ва ўзига хослиги мужассам бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш