Ўзбекистон ва Покистон етакчилари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар
Июнь 07, 2025. 21:32 • 54 сония
• 73
ТОШКЕНТ, 7 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити - Ийд ал-Адҳо муносабати билан бир-бирини самимий табрикладилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Покистон Бош вазирининг жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга тарихий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари муҳокама қилинди.
Стратегик шериклик изчил мустаҳкамланиб бораётгани, турли даражалардаги мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ва юк ташишлар ҳажми сезиларли ортмоқда, тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда. Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, логистика ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лаҳор ва Карачида савдо уйлари ташкил этилган.
Жорий йилга режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япония Парламенти Маслаҳатчилар палатаси президенти билан учрашди