Ўзбекистон Швеция институтининг SISGP дастурига киритилган Марказий Осиёдаги ягона давлат бўлди
Декабрь 19, 2025. 09:00 • 2 дақ
• 136
СТОКГОЛЬМ, 19 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов Швеция институти бош директорининг ўринбосари Курт Браттеби билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур институт Швецияни жаҳон миқёсида тарғиб қилишга ҳамда маданият, таълим, фан, демократия ва барқарор ривожланиш соҳаларида халқаро алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашувчи ҳукумат ташкилоти ҳисобланади.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Глобал мутахассислар учун стипендиялар (Swedish Institute Scholarships for Global Professionals - SISGP) дастуридаги иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида Курт Браттеби Швеция ҳукумати Ўзбекистонни 2026 йилдан бошлаб тўлиқ тўланадиган SISGP стипендияларини олиш учун 34 та ҳамкор давлатлар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди. Шу тариқа, Ўзбекистон бўлажак етакчиларни тайёрлаш бўйича ушбу нуфузли дастурга қўшилган Марказий Осиёдаги ягона давлат бўлди.
Швеция институтининг Глобал мутахассислар учун стипендиялар магистрлик дастури ўз мамлакатлари ва минтақаларида барқарор ривожланишни рағбатлантиришга интиладиган истиқболли етакчиларни шакллантиришга йўналтирилган. Стипендиатлар академик ютуқлари, профессионал ва етакчилик тажрибаси ҳамда барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш салоҳияти асосида танлаб олинади.
Барқарор ривожланиш, муҳандислик ва технологик фанлар, рақамлаштириш ва инновациялар, “яшил” энергетика, тиббиёт, табиий фанлар, шунингдек, давлат бошқаруви ҳозирда мазкур даргоҳдаги энг талаб юқори таълим йўналишлари қаторига киради.
Ўзбекистон вакиллари ўзларини қизиқтирган йўналишлар бўйича дастурда иштирок этиш учун 2026 йил 15 январгача ариза топширишлари мумкин. Ариза бериш тартиби ҳақида батафсил маълумот Швеция институти расмий веб-сайтида мавжуд.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди