Logo

Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Словения ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди

Май 22, 2025. 20:41 • 32 сония

91
Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Словения ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди

ТОШКЕНТ, 22 май. /"Дунё" АА/. Бугун Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения Бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзоладилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Булар:

- дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;

- таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- "ақлли" шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш