Logo

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари учрашувида савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди

Июль 04, 2025. 18:12 • 46 сония

473
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари учрашувида савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди

ТОШКЕНТ, 4 июль. /"Дунё" АА/. Бугун Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини қабул қилинган "йўл харитаси" асосида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Турли даражалардаги мулоқотлар фаол кечаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда. Карачи ва Лаҳорда савдо уйлари ташкил этилган.

Савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини жадаллаштириш, шу жумладан Трансафғон темир йўли қурилишини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш