Logo

Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи бошланди

Июнь 24, 2025. 15:00 • 26 сония

108
Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи бошланди

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчисининг Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки мамлакат байроқлари билан безатилган "Буянт-Ухаа" аэропортида олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари бўлиб ўтади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш