Logo

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари музокаралар якунида Қўшма декларацияни имзоладилар

Октябрь 28, 2025. 20:17 • 49 сония

186
Ўзбекистон ва Сербия Президентлари музокаралар якунида Қўшма декларацияни имзоладилар

ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзоладилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан:

– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;

– Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Тиббий хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Муҳандислик, илғор технологиялар, сунъий интеллект ва турдош соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган дастур;

– Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш