Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди
Октябрь 31, 2025. 19:44 • 46 сония
• 285
ТОШКЕНТ, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Президенти Александр Стубб бугун Қўшма баёнотни имзоладилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар ҳузурида турли йўналишларда, шу жумладан:
– савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш;
– фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик;
– геология фанлари, геологик қидирув, фойдали қазилмалар ва ер ости сувларини излаш ҳамда кончилик соҳаларидаги ҳамкорлик;
– рақамли трансформация, инновациялар ва рақамли ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
– ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик;
– мактабгача ва мактаб таълими тизимига рақамли таълим платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик;
– таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик;
– рақамлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги фан-таълим салоҳиятини ошириш;
– иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди