Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Озарбайжонга бошланган давлат ташрифининг тиғиз дастури ҳақида маълумот берди
Июль 02, 2025. 16:22 • 47 сония
• 105
ТОШКЕНТ, 2 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бугун давлатимиз раҳбарининг Озарбайжонга уч кунлик давлат ташрифининг тиғиз дастури ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади, – дейилади хабарда. – Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Боку, Хонкенди, Шуша ва Ағдам шаҳарларида бўлади.
Бугун икки мамлакат етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказадилар, "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўядилар ва Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб берадилар.
Эртага Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев мулоқотни Озарбайжоннинг Қорабоғ туманида давом эттириб, Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуаси билан танишадилар.
Ташрифга тайёргарлик доирасида саноат кооперацияси бўйича салмоқли келишувлар тўплами шакллантирилган.
Ташрифнинг тадбирларга бой дастури 2024 йилда иттифоқчилик мақомини олган Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг мисли кўрилмаган юксак даражага чиққанини кўрсатади ҳамда икки давлат раҳбарларининг аввалги учрашувларида эришилган келишувларнинг мантиқий давомидир".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди