Logo

Ўзбекистон Президенти 11-12-декабр кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Декабрь 11, 2025. 12:01 • 2 дақ

318
Ўзбекистон Президенти 11-12-декабр кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

ТОШКЕНТ, 11-декабр. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 11-12-декабр кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маʼлумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, мамлакатимиз етакчиси Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эʼлон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025-йил "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эʼлон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этиши кўзда тутилган.

Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон Президенти форумнинг "Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак ёълидаги мақсадлар муштараклиги" мавзусида ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш