Logo

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Март 31, 2026. 19:16 • 2 дақ

142
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 30 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар даражасида амалга оширилаётган фаол ҳамкорлик муносабатлари катта мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Таъкидланганидек, қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, саноат, энергетика, транспорт, экология ва сувдан фойдаланиш соҳаларида кооперация алоқалари изчил кенгаймоқда.

Учрашув чоғида иқтисодий лойиҳаларни жадаллаштириш, нодир металлар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, сайёҳлик оқимини янада кўпайтириш, гуманитар алмашинув дастурларини, шу жумладан, космос ва креатив иқтисодиёт соҳаларида тобора кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш