Logo

Ўзбекистон Президенти 6-7 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади

Октябрь 05, 2025. 19:04 • 42 сония

290
Ўзбекистон Президенти 6-7 октябрь кунлари  бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади.

«Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик» мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади.

Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш