Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнотни қабул қилдилар
Август 26, 2025. 15:22 • 1 дақ
• 65
ТОШКЕНТ, 26 август. /"Дунё" АА/. Бугун Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, умуман, ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:
- Экстрадиция тўғрисида битим;
- Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
- Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;
- Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;
- Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
- Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;
- дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;
- Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди